ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бугунги кунда учинчи жаҳон уруши хавфи кучайиб бормоқда, у Ғарб Россияни "йўқ қилишга" уринаётган Европада пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия Миллий тадқиқот университети Иқтисодиёт олий мактаби Жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факултети илмий директори Сергей Караганов РИА Новостига маълум қилди.
“Мен дарҳол ҳа, деб айтаман, Учинчи жаҳон уруши хавфи бугунги кунда кучаймоқда. Қаерда пайдо бўлади? Албатта, Европада, чунки бунинг асосий сабаби Ғарбнинг Россияни издан чиқаришга бўлган умидсиз уринишидир. Мана нима учун мен сўнгги етти ўн йилликда ишончли суғурта ролини ўйнаган ядро омили, ядро қуроли ролини жонлантиришни маъқуллайман",— деди у.
Унинг сўзларига кўра, Москва ва Вашингтон ўртасида шу вақтгача мавжуд бўлган "қўрқув мувозанати" бугун қайтарилиши керак.
"Биз нафақат ўз миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун, балки халқаро тинчликни сақлаш учун ҳам ядро қуролига эътибор қаратишимиз керак", — деб таъкидлади Караганов.