ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бу йил “МИСиС” Миллий технологик тадқиқот университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиалига 5 та йўналиш: тоғ-кон саноати, металлургия, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ҳамда янги мутахассисликлар – иқтисодиёт ва ахборот тизимлари ва технологиялари бўйича 350 нафар талаба қабул қилинади.
Қабул қилиш учун абитуриентлар математика, физика, рус ва чет тилларидан ёзма имтиҳон топширишади. Натижалар имтиҳон топширилгандан кейин беш кун ичида эълон қилинади.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.