Матбуот маркази

Марказий Осиё давлатларининг ЕОИИдаги иқтисодий истиқболлари — видео

Мутахассислар Марказий Осиё давлатларининг ЕОИИдаги алоқалари қандай ривожланаётгани ҳақида сўз юритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа марказида “Марказий Осиё давлатларининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги иқтисодий интеграцияси стратегиялари ва истиқболлари” мавзусида Тошкент – ​​Бишкек видеокўприги бўлиб ўтди.
Тошкентдан Е.М. Примаков номидаги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти Марказий Осиё сектори раҳбари Станислав Притчин, "Ma'no" илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашев, Бишкекдан эса Т.Усубалиев Фондининг Сиёсий тадқиқотлар институти директори Эсен Усубалиев иштирок этди.
Мутахассислар Марказий Осиё давлатларининг ЕОИИ доирасидаги иқтисодий интеграциясининг асосий мақсад ва вазифалари, энг долзарб соҳалар, минтақада алоқаларнинг ривожи ва глобаллашув инқирозининг омиллари ҳақида сўз юритишди.