ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистондаги +40 даражани салқин ҳаво дейишлари мумкин. Бу Ёқутистонда -50 даража дейиш билан бир хил. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган видеокўприк мулоқотида Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онишенко маълум қилди.
Эксперт Марказий Осиёда одамлар жазирамадан қандай сақланиши ҳақида гапирди.
“Албатта, эслатиб ўтиш керак бўлган нарсалар кўп. Биринчидан, инсон саломатлиги ҳолати. Агар кимдадир юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолар бўлса, бу ҳолатда кўпроқ эҳтиёт бўлиш керак. Умуман олганда, юрак муаммосига олиб келмаслик учун ҳамма эҳтиёт бўлиши керак”, — деди академик.
Унга кўра, айниқса, кексалар ва болалар, соат 10:00 дан 17:00 ва 18:00 гача зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслиги керак. Кийим кенг ва табиий матолардан бўлиши керак. Асло синтетик бўлмаслиги керак. Бош кийим бўлиши керак. Кунига икки литр сув ичиш керак, деб тавсия қилади академик.
“Ўзбекистонда +40 даража десак, бу ҳали салқин ҳаво дейишлари мумкин. Бу бизга Ёқутистонда -50 даража дейиш билан бир хил. “Хўш, нима қилибди? Оддий ҳолат-ку”, дейишади. Дарҳақиқат, Россиянинг Европа қисми учун бу, эҳтимол, ҳаддан ташқари ҳароратдир. Аммо бу бошқа намлик омилларига ҳам боғлиқ. Мисол учун, Москва жуда нам иқлимга эга ва шунинг учун бу ерда ҳатто 20 даража, айтайлик, Тошкентдаги каби қабул қилинади. Лекин Бишкек тоғли қисмида кўпроқ, у ерда ҳар доим тоза ҳаво. Тошкент эса водий. Аммо у ерда ҳаво қуруқ ва шунинг учун бошқача туюлади. Шунга қарамай, бу мавзу Тошкент учун ҳам жиддий. Албатта, эслатиб ўтиш керак бўлган нарсалар кўп”, — деди у.
Жазирамадан ҳимояланиш ҳақидаги тавсиялар — Sputnik Ўзбекистон видеосида.