Зеленский иттифоқчиларига мурожаат қилди

Зеленский Киевга ваъда қилинган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етарли эмаслигини маълум қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Владимир Зеленский Вашингтондаги президент Рональд Рейган номидаги фондда нутқ сўзлаб, Украина иттифоқчиларига мурожаат қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Янги "Patriot" тизимлари ёрдам беради. Лекин улар етарли эмас. Улар ҳеч қачон етарлича эмас. Бу бешта тизим, албатта, катта ёрдам беради”, — деди у.

Вашингтон ўз шериклари билан қўшма баёнотда Украина Ғарбдан оладиган янги стратегик ҳаво мудофаа тизимлари орасида Американинг "Patriot" ва Италиянинг SAMP-T, ҳамда NASAMS, HAWK, IRIS T-SLM, IRIS T-SLS ва "Gepard" тактик тизимларини ўз ичига олишини таъкидлади.
Россия Украинага қурол етказиб бериш муаммони ҳал қилишга халақит беради ва НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилади, деб ҳисоблайди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк қонуний нишонга айланишини таъкидлаган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россиялик мутахассислар Storm Shadow ракетаси бўлакларини ўрганишди