ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Бу минтақавий экологик ҳалокат, деди Россия Фанлар академияси академиги Геннадий Онишенко Орол денгизи қуриши ҳақида Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда.
"Албатта, бу минтақавий муаммо ва яхшики, бутун дунёга таъсир қилмаяпти, лекин бу минтақавий экологик ҳалокат. Яна шуни айтиш керакки, унинг инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи бевосита ва узоқ муддатли оқибатлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган", - деди россиялик таниқли шифокор.
Шу билан бирга, у Орол денгизини тиклаш учун айрим Россия дарёларини Орол томонга буриш каби ғоялар тарафдори эмаслигини билдирди. Унинг фикрига кўра, бундай тажрибаларда жуда эҳтиёткор бўлиш керак.
Батафсил видеолавҳамизда танишинг.