Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлиси санаси маълум бўлди — қайси қонунлар кўриб чиқилади?

Сенат эллик тўртинчи ялпи мажлисини 10 июль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг эллик тўртинчи ялпи мажлиси 10 июль куни чақирилади, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Тегишли қарор Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида қабул қилинди.
Ялпи мажлисда қуйидаги қонунлар муҳокама этилади:
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги;
“Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
“Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
“Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги;
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.
Сенат аъзолари Тошкент шаҳрида тадбиркорликни ривожлантириш ва экологик вазиятни яхшилаш юзасидан амалга оширилган ишларини муҳокама қилади.
“Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сифат таркибини яхшилаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ҳамда кадастрини юритиш ҳолати юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижаларини ҳамда ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборишни кўриб чиқадилар”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, Туркманистон ва Туркия билан тузилган битимларни ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилиши режалаштирилган.