Матбуот маркази

ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги — видео

Видокўприкда Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онишенко иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа марказида "ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги" мавзусидаги Москва - Остона - Бишкек - Ереван - Минск - Тошкент видеокўприги ўтказилди. Унда Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онишенко иштирок этди.
Экспертлар ёзги таътилда эҳтиёт бўлиш керак бўлган касалликлар, сил ва ботулизмга қарши янги вакциналар, Украинадаги вабо эпидемияси билан боғлиқ вазият ва инфекциянинг қўшни давлатларга тарқалиш эҳтимоли каби саволларга жавоб беришди.
Шунингдек, Арманистонда орган донорлари ва қабул қилувчилар реестрини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек магнит бўронларнинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида ҳам сўз борди.