Матбуот маркази

Энергетика ҳамкорлиги: ШҲТ стратегияси Марказий Осиё давлатларига қандай ёрдам беради

Ўзбекистондаги инвесторлар нафақат бино, балки турар жой қуришда ҳам қуёш панелларини ҳам ўрнатиш омилини инобатга олиш тавсияларини олишмоқда.
Sputnik
Энергетика ресурслари ҳозир Ўзбекистон учун муҳим масала. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мультимедиа марказида бўлиб ўтган Москва – Остона – Минск – Бишкек – Тошкент видеокўпригида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг сиёсатшунослик кафедраси доценти Раънохон Турсунова маълум қилди.
Турсунованинг қайд этишича, энергия ресурслари билан боғлиқ масала турли учрашувларда муҳим масалага айланиб бормоқда.
“Ўзбекистон ҳам, албатта, ўзи учун бу масалани ҳал этиш учун бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда. Биз бугун мамлакатимиз аҳолиси жуда тез кўпаётгани ва йилдан йилга энергия ресурслари етишмаслигини ҳис қилишимизни инобатга олишимиз керак. Шу боис бугунги кунда Ўзбекистон қуёш батареяларидан фойдаланишни ҳам қўриб чиқмоқда”, — дея қайт этди у.
Унинг сўзларига кўра, бугун республикадаги инвесторлар нафақат бино, балки турар жой қуришда ҳам қуёш панелларини ҳам ўрнатиш омилини инобатга олиш тавсияларини олишмоқда.
Экспертлар қайд этишича, дунёдаги ҳеч бир мамлакат муҳандислик нуқтаи назаридан Совет Иттифоқининг энергетикани қайта тақсимлаш ҳалқага улаш тизимини такрорлай олмаган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан. Бу Совет Иттифоқининг барча республикаларига таалуқли бўлган. Ва бу ҳозир ҳам тасдиқланган.

“Агар биз Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, ЕОИИ, МДҲ ёки бошқа интеграция иш форматлари ҳақида гапирадиган бўлсак, биз, албатта, бундай тизимли ишлар ва барча иштирокчи мамлакатларимиз ўртасидаги тизимли муносабатлар ҳақида ўйлашимиз керак”, — дея қўшимча қилди Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари, Европа интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Артём Туров.

Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.