Ўзбекистон Қозоғистондаги ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда

Ғарбий Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон ҳарбийлари машғулотлар ўтказмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида “Бирлестик-2024” минтақавий халқаро машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди.
Жанговар тайёргарлик вазифаларини машқ қилишда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий контингентлари иштирок этмоқда. Ҳарбий манёврлар “Оймаша” полигонида, шунингдек, Токмак қиррасидан икки километр узоқликдаги денгиз участкасида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Қозоғистондаги ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда

“8 июлдан 17 июлгача ҳарбий контингентлар қуролли можарони бартараф этиш бўйича қўшма операцияни тайёрлайди ва ўтказади. Машғулотларга 4 мингга яқин ҳарбий хизматчи ҳамда 700 тагача қурол ва ҳарбий техника жалб этилади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон Қозоғистондаги ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда
Тактик эпизодлар қуруқлик ва ҳаво разведка гуруҳлари, денгиз махсус кучлари, армия ва фронт авиацияси экипажлари, ҳарбий кемалар ва катерлар, артиллерия, ҳужум ва танк бўлинмалари иштирокида ўтказилади. Машғулотлар доирасидан маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт тадбирлари ҳам жой олган.
Мусобақалар ҳарбий-амалий спорт турлари, “Бағдар” тактик ориентирлаш ва армия-тактик отиш бўйича ўтказилади.