TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Амур вилоятининг Тинда шаҳрида бугун ўзининг 50 йиллигини нишонлаётган Байкал-Амур магистрал (БАМ) қурувчиларга ёдгорлик очилди, дея хабар берди РИА Новости.
Памятник строителям БАМа открыли в Тынде
© РИА Новости
Ёдгорлик БАМнинг 25 йиллиги майдонига — магистралнинг пойтахти деб аталадиган Тинда шаҳрининг бош майдонига ўрнатилди. БАМ қурувчилари ёдгорлиги муаллифи — Россия халқ рассоми Салават Шербаков.
Памятник строителям БАМа открыли в Тынде
© РИА Новости
Ҳайкалтарошлик композициясининг бронзадан қуйилган ва гранит пойдеворга ўрнатилган марказий қисми БАМ қурувчиларининг меҳнат ғалабаси рамзи бўлиб, магистрал қурилишининг икки йўналиши — Ғарбий ва Шарқий участкаларнинг "олтин туташуви"ни тасвирлайди.
Памятник строителям БАМа открыли в Тынде
© РИА Новости
Ёдгорликнинг ички қисмида магистрал қурувчилар ҳаётининг лаҳзалари акс эттирилган.
Памятник строителям БАМа открыли в Тынде
© РИА Новости
Етти метрлик ёдгорликда биринчи чодир шаҳарлар ва қалқон шаҳарчалар, қирғоқлар ва биринчи поездлар, биринчи болалар боғчалари ва ўйин майдончалари, мактаблар ва стадионлар, ҳатто ўрмондан панжасини силкитаётган айиқни ҳам кўриш мумкин.
Памятник строителям БАМа открыли в Тынде
© РИА Новости