ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Шимолий Атлантика алянси заифлашди ва ўзига ҳисоб бермаган ҳолда Россия билан ҳарбий можаро томон ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Американинг "Responsible Statecraft" таҳлилий журналига таяниб хабар берди.
“Юбилей саммитига минглаб одамлар Вашингтонга келар экан, биз алянс заифлашгани ва ўз-ўзига ҳисоб бермай туриб уруш (Россия билан) томон кетаётганини таъкидлаймиз”, — дейилади мақолада.
Журнал НАТОнинг "тарғибот ҳикоясидан" фойдаланишини ва ўзини "тарихдаги энг муваффақиятли алянс" сифатида кўрсатишини, буни иттифоқнинг ҳар қандай урушда муваффақиятга эришганлиги билан эмас, балки урушнинг олдини олганлиги ва кўпгина иттифоқларга қараганда узоқ давом этганлиги билан оқлашини таъкидламоқда.
Шу билан бирга, мақола муаллифининг қайд этишича, НАТО ҳозиргача қатнашган ягона қуруқликдаги уруш бўлган Афғонистондаги уруш “ҳалокатли муваффақиятсизлик” билан якунланган. Энди алянс "биринчи совуқ уруш" пайтида, яъни Европанинг ўзида Россия билан "прокси-можаро"да, "узоқ муддатда Россияни қўллаб-қувватлайдиган шароитларда" эҳтиёткорлик билан қочиб кетган вазиятга тушиб қолди.
Бундан ташқари, Ғарбий ва Марказий Европага нисбатан асосан хаёлий "Россия таҳдиди" ҳақида гапирадиган материаллар Европа давлатларининг АҚШга янада кўпроқ қарам бўлишига олиб келди.
Вашингтонда 9-11 июль кунлари НАТО саммити бўлиб ўтади.