ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа марказида 11 июль, соат 11:00 да “Марказий Осиё давлатларининг ЕОИИ доирасидаги иқтисодий интеграцияси стратегиялари ва истиқболлари” мавзусида Тошкент – Бишкек видеокўприги бўлиб ўтади.
Тошкентдан Е.М. Примаков номидаги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти Марказий Осиё сектори раҳбари Станислав Притчин, "Ma'no" илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашев иштирок этади. Бишкекдан эса Т.Усубалиев Фондининг Сиёсий тадқиқотлар институти директори Эсен Усубалиев қатнашади.
Учрашувда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Марказий Осиё давлатларининг ЕОИИ доирасидаги иқтисодий интеграциясининг асосий мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
Қайси соҳалар энг долзарб?
Минтақада алоқалар қандай ривожланмоқда?
Глобаллашув инқирозига қандай омиллар сабаб бўлди?
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади, рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва телеграм: +998971907178, @alisherakimbaev.