TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макрон ташаббуси билан эълон қилинган муддатидан олдинги Франция сайловлари натижалари унинг мағлубияти билан якунланди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Макронга эшик кўрсатилди, Макроннинг ўзи ташаббуси билан эълон қилинган муддатидан олдинги сайлов натижалари унинг мағлубияти билан якунланди”, — деди Володин.
Унинг қўшимча қилишича, Франция фуқаролари “ҳар кимга овоз беришга тайёр эдилар, лекин Макрон учун эмас”. Бунда сиёсий ҳийлалар ва номзодларни четлатиш ёрдам бермади.
"Францияда ҳокимият учун кураш бошланди, ғалаба қозонган партия ҳукуматни шакллантиришни унга топширишни талаб қилмоқда", деб ҳисоблайди Давлат думаси раиси.