Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортини оширди

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, калава-ип асосий улушни эгаллаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон 55 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-май ойларида қиймати қарийб 1,3 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
"Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 11,8% ини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5% га ошган", — дейилади хабарда.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,6%), калава-ип (46,8%) асосий улушни эгаллаган.
2024 йилнинг январь-май ойларида дунёнинг 55 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.