Ажойиб натижа: Ўзбекистон “Осиё болалари” ўйинларини биринчи ўрин билан якунлади

Якутск шаҳрида VIII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари ўз якунига етди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси бу йилги “Осиё болалари” ўйинларини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Россиянинг Якутск шаҳрида VIII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари ўз якунига етди.
1 / 5

Ўзбекистон делегацияси “Осиё болалари” ўйинларини биринчи ўрин билан якунлади

2 / 5

Ўзбекистон делегацияси “Осиё болалари” ўйинларини биринчи ўрин билан якунлади

3 / 5

Ўзбекистон делегацияси “Осиё болалари” ўйинларини биринчи ўрин билан якунлади

4 / 5

Ўзбекистон делегацияси “Осиё болалари” ўйинларини биринчи ўрин билан якунлади

5 / 5

Ўзбекистон делегацияси “Осиё болалари” ўйинларини биринчи ўрин билан якунлади

“25 июнь – 6 июль кунлари бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон делегацияси 36 та олтин, 31 та кумуш ва 21 та бронза, жами 88 та медал билан 25 та давлатдан ташриф буюрган 30 жамоа орасида биринчи ўринни эгаллади!”, — дейилади хабарда.
Мазкур мусобақа келаси йил Ўзбекистонда ўтадиган Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари олдидан ўзбекистонлик ёш атлетларнинг имкониятини яна бир бор синовдан ўтказиш имкониятини берди.
Ўзбекистон делегацияси “Осиё болалари” ўйинларини биринчи ўрин билан якунлади
Делегация Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Якутск шаҳрида 25 июнь-7 июль кунлари “Осиё болалари” VIII халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтди. Улар спортнинг 27 та тури бўйича ўтказилди.
Ўзбекистон делегацияси спортнинг 16 та (баскетбол 3х3, бокс, волейбол, дзюдо, кураш, енгил атлетика, мас-рестлинг, сузиш, самбо, эркин кураш, юнон-рум кураши, аёллар кураши, таэквондо WT, мини-футбол, бадиий гимнастика, шахмат) турида қатнашди. Спортчиларнинг умумий сони 179 нафарга тенг. Бу йилги ўйинлар дастурига илк бор ўзбек кураш миллий спорт тури ҳам киритилган.
Маълумот учун, “Осиё болалари” ўйинлари Осиё Олимпия кенгаши ташабусси билан ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади. 2022 йил Владивосток шаҳрида бўлиб ўтган “Осиё болалари” VIII ўйинларида Ўзбекистондан жами 173 нафар спортчи иштирок этган. Улар жами 114 та (41 та олтин, 28 та кумуш, 45 та бронза) медаллари билан умумжамоа ҳисобида 2-ўрин қўлга киритилган.