АҚШда яшириб бўлмайдиган Украинадаги муаммо ҳақида гапира бошлашди

Макгрегор: НАТОнинг Украинадаги мағлубиятини яшириб бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Шимолий Атлантика алянсининг Украина бўйича сиёсати барбод бўлгани аниқ, Киев ва унинг иттифоқчилари буни яшириш учун ҳеч нарса қила олмайди. Бу ҳақда Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“НАТОнинг Украинадаги мағлубиятини жамоатчиликдан яшириши мумкин бўлган бундай якуний натижага эришиб бўлмаслигини ҳамма аллақачон тушуниб етди”, — деди у.
Макгрегорга кўра, ҳарбий блокга аъзо давлатлар аянчли аҳволда ва нима қилишни билмайди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ разведка идоралари Украинанинг парчаланишини ноябрь ойидаги сайловларгача кечиктириш учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилмоқда.
"Менимча, улар буни қила олмайди", деб хулоса қилди эксперт.