Шавкат Мирзиёев Шушада бунёдкорлик ишлари билан танишди

Алиев ТДТ раҳбарларини Шушада 32 йилда илк бор қурилган турар жой мажмуаси билан танишитрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташрифи доирасида Шуша шаҳрида Илҳом Алиев ҳамроҳлигида бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Шуша “Қорабоғ дурдонаси”, “Кавказ санъати маркази” ва “Озарбайжон мусиқаси бешиги” номлари билан танилган шаҳар. 2021 йилдан буён Шуша Озарбайжоннинг маданий пойтахти ҳисобланади, 2023 йилда эса туркий дунё маданий пойтахти деб эълон қилинган.
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун ушбу шаҳарга ташриф буюрган меҳмонлар бу ерда 32 йилда илк бор қурилган турар жой мажмуасига ташриф буюрдилар. Мажмуа 23 та бинодан иборат бўлиб, унинг умумий майдони қарийб 8 гектарни ташкил этади.
Шундан сўнг давлат раҳбарлари қурилаётган янги масжид лойиҳаси билан танишдилар.
Озарбайжон раҳбари меҳмонларга шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида сўзлаб берди.
Президентлар, шунингдек, ХIХ асрда Шушада қурилган биринчи масжид – Гавҳар Оға масжидини зиёрат қилдилар. Меҳмонлар бу ерда амалга оширилган реставрация ишларининг натижаларига юқори баҳо берди.
ТДТ норасмий саммитининг асосий тадбирлари 6 июль куни бўлиб ўтади.