Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украинанинг С-300 мажмуасини йўқ қилди

Зарба натижасида 2та ракета учириш машинаси ва бошқарув пункти йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Мудофаа вазирлиги Украинанинг Полтава вилоятида С-300 зенит-ракета мажмуасининг йўқ қилиниш видеосини эълон қилди.
Зарба натижасида иккита С-300 ракета учириш машинаси, жанговар бошқарув кабинаси, транспорт воситалари ва Украина Қуролли кучларининг зенит-ракета экипажлари шахсий таркиби йўқ қилинди, дейилади хабарда.
Ушбу зарба "Искандер-М" оператив-тактик ракетаси ёрдамида берилган. С-300 позицияси Полтава вилояти Коптево аҳоли пункти ҳудудида жойлашган. Бу Фронт чизиғидан 300 км масофада жойлашган. "Искандер-М"нинг максимал зарба бериш масофаси 500кмни ташкил қилади.