ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида йирик тўқимачилик-индустриал техно парки барпо этилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.
Юқори Чирчик тумани “Нурли замин” МФЙ ҳудудида қурилиши бошланган “Textile Industry Park” тўқимачилик-индустриал техно парки 69,2 гектар майдонида ташкил этилган. Лойиҳаси 23 та лотларга бўлинган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 350 миллион долларни ташкил этади.
Яратиладиган иш ўринлари сони 2 000 тадан зиёд. Лойиҳани тўлиқ амалга ошириш ва якунлаш ишлари 2025 йил тўртинчи чорагига мўлжалланган.