Шаҳзода Ёқубова Шимолий қутбга отланмоқда — интервью

Космик нурларни ўрганиш, шимол ёғдуси ва маҳорат дарслари — талаба қиз Шимолий қутбга экспедициядан нималарни кутмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. “ММФИ” МТЯУнинг Тошкент филиали битирувчиси Шаҳзода Ёқубова Шимолий қутб экспедициясида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда у ушбу экспедициядан нималарни кутаётгани билан ўртоқлашди.

"Мен бу йил баҳорда Сочида бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёшлар фестивалида қатнашдим. У ерда Шимолий қутбга уюштириладиган экспедицияга қатнашиш учун экспертларни саралаб олишди. Танловда мен экспедицияга жўнаб кетадиган 15 нафар экспертдан бири бўлдим. Мен ўз лойиҳам билан ғалаба қозондим. Танлов шартига кўра, ҳар бир даъвогар Шимолий қутбда нима қилмоқчи эканини тақдим этиши керак эди. Мен космик нурларни ўрганишни режалаштираётганимни айтганман", - дейди Ёқубова.

Бугунги кунда космик нурлар дунёда фаол ўрганилмоқда, бироқ Шимолий қутб кенглигида улар жуда кам ўрганилган. Бу эса ҳалиям долзарб.

"Космик нурлар – космос заррачалари бўлган шамол. Айтганча, айнан улар туфайли қутб ёғдуси пайдо бўлади. Космик нурларни ўрганиш – бу менинг лойиҳам, бироқ мен бу экспедицияда бўладиган, ўз соҳаларида танловдан ўтган ўқувчилар учун маъруза қилишим ва маҳорат дарси ўтиб беришим керак", - дейди у.

Шаҳзода Ёқубова агар имконият пайдо бўлса ва зарурий асбоб-ускуна бўлса, космик нурларнинг йўналишини кузатишни исташини айтди.
"Бироқ бу ускунани топиш ва у ерга олиб бориш мушкул, шу сабаб нима бўлишини кўрамиз", - дейди ёш тадқиқотчи умид билан.
Тўлиқ интервьюни видеолавҳамизда томоша қилинг.