TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Кеча Ўзбекистондан 95 тонна инсонпарварлик ёрдами селдан зарар кўрган Қирғизистоннинг Ноокат туманига етказилди. Бу ҳақда республиканинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Инсонпарварлик ёрдами ун, сариёғ, шакар ва бошқа маҳсулотлардан иборат.
Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
© пресс-служба МЧС
“Гуманитар ёрдам Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Санжар Зупаров томонидан етказилди, уни қирғизистонлик ҳамкасби Акилбек Мазарипов ва президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили ўринбосари Илияз Ташбаев кутиб олди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Ноокат вилоятига сел келган эди. 10 киши ҳалок бўлди, улар орасида Қозоғистон фуқаролари ҳам бор.