ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия қўшинлари Белгород вилоятига ҳужумга уринишда иштирок этган Украина Миллий гвардияси президентлик бригадаси базасига ҳужум қилди. Бу ҳақда Николаев махфий маркази координатори Сергей Лебедев ўз ҳамкасбларига таяниб, РИА Новостига маълум қилди.
“4 июль куни соат 00:50 ва 01:30 да Украина Миллий гвардиясининг 1-президент тезкор бригадаси, 3027-ҳарбий қисм ҳарбий базаси жойлашганлиги билан танилган Вишгородда иккита зарба бўлди. Ҳарбий база ва полигоннинг асосий қисми жойлашган генерал Кульчицкий кўчаси томонида ҳам портлаш овозлари эшитилди, у ерда ҳарбий казармалар, бошқарув коттежлари, ҳарбий техника ва ўқ-дорилар омборлари жойлашган ангарлар ҳам бор”, — деди у.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, айнан шу бўлинма баҳорда Белгород вилоятига ҳужум қилишга уринишда асосий бўлган. Бундан ташқари, Лебедевнинг қўшимча қилишича, соат 04:15 да Киевда, Борисполь аэродроми яқинида портлаш овози эшитилган.
Соат 04:30да эса Украина пойтахтидан жануби-ғарбда жойлашган Василков шаҳри яқинида яна бир кучли портлаш содир бўлди.
“Портлаш МиГ-29, L-39, 40-қирувчи бригадаси аэродромида қайд этилган. Аэродром ҳудудида ҳарбий омборлар, самолётлар учун ангарлар, нефт сақлаш омбори мавжуд”, — дейилади хабарда.