Россиянинг “Москва муҳандислик-физика институти”миллий тадқиқот ядро университети ("ММФИ" МТЯУ) Тошкент филиалида диплом иши ҳимояси бўлиб ўтмоқда. Талабаларнинг илмий иши энергетика соҳаси мутахассислари томонидан баҳоланмоқда.
Бу йилда 50 нафардан ортиқ кишига дипломни ҳимоя қилишга рухсат берилди. Бу Тошкент филиали тарихидаги иккинчи битирув. Ўтган йили 62 нафар битирувчилар диплом ишларини ҳимоя қилган.
“Битирувчилар ўз диплом ишларини бевосита атом электр станциясида қўлланиладиган билим соҳалари ва йўналишлари бўйича тайёрлайдилар. Шунга кўра, уларнинг аксарияти атом электр станцияларининг ишлашини оптималлаштириш учун қандайдир тизимларни ишлаб чиқмоқда, баъзилари турли харажатларни камайтириш учун АЭСларнинг иш вақти самарадорлигини ошириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бормоқда”, — деди Тошкентдаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети филиали директори в.б. Юрий Маслов.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.