Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва ИҲТ мулоқоти муаммоларни самарали ҳал қилишга ёрдам беради

Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби билан музокаралар ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш биргаликдаги муаммоларни самарали ҳал қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) раиси Бахитжан Сагинтаев маълум қилди.
Комиссия раиси Остонада Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирий билан музокаралар ўтказди. Томонлар ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликнинг бир қатор масалаларини кўриб чиқишди ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қиишди.
Бахитжан Сагинтаев ўз сўзида ЕОИИ ва ИҲТ фаолиятининг ўхшашлигини қайд этди. Шу муносабат билан у Евроосиё маконида интеграция жараёнларини боғлаш учун томонларнинг мавжуд салоҳияти, шу жумладан, транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш, савдо-иқтисодий муносабатларни либераллаштириш, рақамлаштириш ва энергетика ресурслари соҳасидаги ҳамкорлигидан фойдаланишни таклиф қилди.
“Ҳар қандай интеграция жараёнларини бирлаштириш халқаро бирлашмаларга аъзо давлатлар иқтисодиёти имкониятларини қўшимча равишда очиб беришга ёрдам беради. ЕОИИ ва ИҲТ ҳамкорликдаги муаммоларни ҳал қилиш учун доимий мулоқотни йўлга қўйиши керак”, — деди Сагинтаев.
Томонлар ўзаро манфаатдор бўлган соҳаларни аниқлаштириш икки ташкилот котибияти ўртасида ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини тайёрлаш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олишди.
Бахитжан Сагинтаев тажриба алмашишнинг турли шаклларини йўлга қўйиш икки интеграция бирлашмалари мамлакатлари иқтисодий ривожланишига йўналтирилган саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ёрдам беришига ишонч билдирди. Бундан ташқари, у Хусрав Нозирийни шу йилнинг кузида Ереванда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга таклиф қилди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК раиси ва ШҲТ бош котиби ўртасида музокаралар бўлиб ўтди — билдирилган таклифлар