АҚШ ҳар қандай президент даврида НАТО ва Украинани қўллаб-қувватлайди — Столтенберг

Столтенберг АҚШ исталган президент даврида НАТО ва Украинани қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. АҚШ президенти сайловлари натижаларидан қатъий назар алянснинг иттифоқчиси бўлиб қолади, Вашингтонда Киевни қўллаб-қувватловчи иккита кучли партия мавжуд. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Япониянинг "Иомиури" газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"АҚШда Украинани қўллаб-қувватловчи иккита кучли партия мавжуд. Ким президент этиб сайланишидан қатъи назар, Қўшма Штатлар НАТОнинг кучли иттифоқчи бўлиб қолади", — деди у.

Бироқ Столтенберг НАТО Украина ҳарбийларини тайёрлаш ва ускуналарни ташишни мувофиқлаштиришда кўпроқ муҳим рол ўйнаши мумкинлигини таъкидлади, бу эса АҚШнинг иштироки камайиши мумкин бўлган сценарийни назарда тутади, деб таъкидлади нашр.
Трамп Россия ва НАТО ҳақидаги муҳим баёноти билан Оқ уйни "шокка" туширди