“Осиё болалари” ўйинлари бошқа мамлакатларда ҳам тарғиб қилинади

Якутскда VIII “Осиё болалари” ўйинларининг биринчи ҳафтаси якунланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. “Осиё болалари” ўйинларининг иштирокчилари мусобақа брендини бошқа мамлакатларда ҳам тарғиб қилади. Бу ҳақда “Осиё болалари” халқаро қўмитаси президенти Владимир Максимов маълум қилди.
Якутскда VIII “Осиё болалари” ўйинларининг биринчи ҳафтаси якунланди. Шу вақт ичида турли йиллардаги битирувчилар ёш спортчилар учун маҳорат дарслари ўтказиб, кўплаб расмий тадбирларда иштирок этишди.
Қайд этилишича, болалар ва ўсмирлар спорти ва Ўйин брендини ривожлантириш бўйича ишлар келажакда ҳам давом этади.
“Бугун ҳам биз ўйинлар битирувчиларининг ўзаро ҳамкорлиги ва бирлашиши самарадорлигини кўряпмиз. Ва бу мулоқот ҳар қандай ҳолатда ҳам болаларни спорт билан шуғулланишга жалб қилишнинг қандайдир янги шаклларига, маълум бир мамлакатда маълум бир спорт турини ривожлантиришга ва турли маҳорат дарсларини ўтказишга олиб келади. Шунинг учун ҳам Иттифоқ ташкил этилган. Битирувчилар бизнинг Ўйинларимизга қанчалик эътибор қаратаётганини, ушбу лойиҳага, жумладан, ўз мамлакатларида ҳам қандай эътибор қаратаётганини биз аллақачон сезиб турибмиз. Уларнинг ўзлари ушбу мусобақаларнинг барчасидан ўтганликларини ҳисобга олсак, улар ўз тажрибаларини нафақат ёш авлодга, балки Ўйинлар лойиҳасининг ўзини яхшилаш учун бошқа манфаатдор шахсларга ҳам баҳам кўришлари мумкин”, — дея қайд этди қўмитаси президенти.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Якутск шаҳрида “Осиё болалари” VIII халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон делегацияси спортнинг 16 та турида қатнашмоқда. Спортчиларнинг умумий сони - 179 нафар.