Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

"Тўлиқ эркинлик": Германияда Россиянинг Украина осмонидаги ҳаракатларидан қўрқишди

Журналист: Россия қуролли кучлари Украина узра разведкачи учувчисиз дронлардан бемалол фойдаланмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Украина қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг кўп қисмини йўқотганлиги сабабли, Россия армияси Украина устидан разведка учувчисиз дронларидан эркин фойдаланиш имкониятига эга. Бу ҳақда германиялик журналист ва ҳарбий кузатувчи Юлиан Рёпке Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Россия разведка дронлари парвозларида тўлиқ эркинликка эга. Шунингдек, баллистик ракеталарнинг аксарияти ҳам ўтади", — деди у.
Рёпке, Украина Ғарб ваъда қилганидан кўра кўпроқ ҳаво мудофаа тизимини йўқотишда давом этаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, Ғарбнинг Patriot зенит-ракета тизимлари кўринишидаги ёрдами, эҳтимол, жуда кеч келади ва энди Украина Қуролли кучларига ёрдам бермайди.
Май ойида Reuters агентлиги Украина Қуролли кучлари Россия томонидан учувчисиз самолётлардан кўпроқ фойдаланишдан шикоят қилгани ҳақида хабар берган эди.