Бу қизиқ

Сибирда қурилаётган синхротрондан қандай фойдаланилади?

Ядро физикаси академиги СКИФдан биринчи навбатда нима учун фойдаланиш режалаштирилаётганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Новосибирск яқинидаги Колцово илм-фан шаҳрида қурилаётган Сибир ҳалқа фотон манбаи (СКИФ) биринчи навбатда мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги мақсадларида фойдаланилади, деди Будкер номидаги Ядро физикаси институти директории академик Павел Логачев. РИА Новости хабарига асосан.
Эслатиб ўтамиз яқинджа СКИФ ичида ўрнатиладиган тезлатгич-сақлаш мажмуаларининг синов-йиғиш жараёни бошланган эди. Бу синхротроннинг кучайтирувчи магнит ва вакуумли ускуналари бўлган махсус стендлар.
"Хорижий қурилмаларда ишлаш натижаларни мудофаа ва хавфсизлик мақсадларида фойдаланишни истисно қилади, шунинг учун Россия ўзининг биринчи синхротронидан жумладан ушбу мақсадлар учун ҳам фойданади. Айни дамда синовдан ўтказилааётган энг юқори технологияли ускуналар айнан ушбу вазифалар учун ишлай бошлайди, - деди Логачев.
СКИФ — Сибирский кольцевой источник фотонов
Унинг таъкидлашича, биологлар ва шифокорлар ҳам биринчи бўлиб СКИФга аъзо бўлишади, уларнинг вазифаси нафақат биологик хавфсизлик дастурини таъминлаш, балки мамлакат аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш, даволашнинг янги усуллари ва тиббиётда янги биокимёвий усуллар, янги дозалаш шаклларини ишлаб чиқишдан иборат бўлади.
“Бизда бу йил режаларимизни амалга ошириш ва СКИФ манбасини яратиш тўғрисидаги қарорни бажариш учун барча технологик жиҳозлар жорий йил охиригача ишлаб чиқарилади, бу нафақат тезлаткичлар мажмуаси, балки асосий ускуналарни ҳам англатади. Бундан ташқари, бу мажмуа дунёдаги энг ёрқин нурланиш берадиган машинадир”. — деди академик.
Ядро иститути директори бугунги кунда СКИФ тақдим этадиган тадқиқот ва амалий натижалар мамлакат иқтисодиёти ва мудофаасига жуда зарур эканлигини қўшимча қилди.
“Келажак авлодларимизга улар ёш тадқиқотчиларимиз, иқтидорли йигитларимиз, кўзлари чақнаб, дунёнинг энг зўр ўрнатиш устида ишлаши, дунёдаги энг яхши технологияларни яратиши учун зарур”, — деди у.
СКИФ — Сибирский кольцевой источник фотонов
СКИФ — Россиянинг “Фан ва университетлар” миллий лойиҳаси доирасида қурилаётган "4+" синхротрон нурланиш манбаидир. “Сибир ҳалқаси фотон манбаи” 34та бино иншоотдан иборат бўлиб у турли соҳа олимлари томонидан жамоавий фойдаланиш мақсадида яратилмоқда.

СКИФ ҳаммага яхши таниш бўлган “Катта андроид коллайдер”га ўхшаш мажмуа, лекин унинг ишлаш принципи бошқача. Коллайдер моддарларинг атом ва ядроларини тўқнаштириб, уларнинг тузилишини ўрганишга қаратилган бўлса, СКИФ элктронларни тезлаштириш ва унинг натижасида ҳосил бўлган нурланиш ёрдамида (томграфияга ўхшаш) кўпроқ биологик ва физик моддалар тузилишини, оқсил таркибини ўрганишга ихтисослашган. СКИФ қуриб битказилганидан сўнг дунёдаги энг ёруғ нур чиқарадиган ана шундай нурланиш манбаи бўлади.

Бугунги кунда ушбу каби синхротронлар дунёнинг бир неча мамлакатларида бор. Олимлар уларнинг ёрдамида рак касаллигини ўрганиш, янги дорилар яратишда фойдаланади. Сўнгги 10 йилда яратилган янги дориларниг 90%ида синхротрон изланишлардан фойдаланилган. Энг ёрқин мисоллардан бири ؙ— коронавирус пандемияси вақтида олимлар олимлар синхротрон ёрдамида қисқа вақт ичида унинг оқсил тузилишини аниқлашди ва тезкорлик билан унга қарши дорилар ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди.