Ўзбекистон бўйлаб оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Олимпия куни, Болаларни ҳимоя қилиш куни ва Ёшлар кунига бағишланган оммавий югуриш мусобақалари бщлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Бугун тонгда Ўзбекистоннинг 16 шаҳарда “BYD Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Массовый забег в Узбекистане
Халқаро Олимпия куни, Болаларни ҳимоя қилиш куни ва Ёшлар кунига бағишланган тадбир иштирокчилари 3 километр масофага югуришди. Мусобақа байрамона руҳда ўтди.

Тошкентда ушбу тадбир “Янги Ўзбекистон” боғида ташкил этилди. Унинг очилиш маросимида спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудовлан иштирок этишди.
Массовый забег в Узбекистане
Нукус шаҳрида ҳам "Мен ғолиб", "Ватан қалқони" шиори остида ҳаваскорлар ўртасида оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Массовый забег в Узбекистане