ТОШКEНТ, 29 июнь – Sputnik. Шу кунларда Ўзбекистонда Жаҳон ёшлар фестивали бир вақтнинг ўзида бешта шаҳар – Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Хоразм ва Тошкентда бўлиб ўтмоқда.
Унда иштирок этиш учун 92 та давлатдан 700 нафардан ортиқ ёшлар келган, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Масалан, Самарқандда гастрономик фестиваль бўлиб ўтди. Меҳмонлар шаҳарнинг энг сара ошпазларининг миллий таомларидан татиб кўришди. Камчаткалик меҳмон айтишича, у ҳаётидаги энг яхши паловни айнан шу ерда татиб кўрган.
“Ўзбекистонга сафар қилишдан олдин мен бу ерда қилишни ҳоҳлаган нарсаларнинг рўйхатини туздим. Бу жуда мазали таом”, - дейди "Экосистем" Умумроссия ёшлар маркази дастур директори ўз таассуротлари билан ўртоқлашаётиб.
Фестивалнинг яна бир тадбири - “Чексиз имкониятлар саммити”. Унинг иштирокчилари 100 нафарга яқин ёшлардир. Улар ўз мамлакатларида одамларнинг соғлиғи, маданий, этник, интеллектуал ва бошқа хусусиятларидан қатъи назар, таълим олиш бўйича ишлар қандай кетаётгани ҳақида гапирдилар.
Silk Road Samarkand туристик мажмуаси ҳудадида исом дунёси ёшлари боғи пайдо бўлди
© Sputnik
Масалан, Ўзбекистонда мактабларнинг камида 51 фоизи яқин йилларда инклюзивликка эришишни режалаштирган. Мамлакатдаги олий таълим муассасалари учун ҳам шундай чора-тадбирлар белгиланди.
Ушбу фестиваль кўп жиҳатлари, жумладан, “Ипак йўли Самарқанд” сайёҳлик мажмуаси ҳудудида ислом дунёси ёшлари учун боғ пайдо бўлиши билан ёдда қолади. Кўчат экишда 30 та давлатдан вакиллар иштирок этди ва ҳар бири биттадан манзарали дарахт экди.
Фестиваль доирасида ўтказилган Ёш дипломатлар саммитида замонавий сиёсатдаги тенденциялар муҳокама қилинди. Шунингдек, "Қаерда?" интеллектуал ўйини ўйналди.
“Муаммоларнинг аксарияти атроф-муҳит билан боғлиқ эди”, - деди самарқандлик талаба Богдан Шилов Sputnik мухбирига.
Самарқандда бўлиб ўтган таълим форумида Россиянинг 10 тага яқин олий ўқув юртлари иштирок этди. Тадбирда бутун дунёдан 320 нафардан ортиқ вазирлик вакиллари қатнашди.
Иштирокчилар олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб, долзарб муаммоларга ечим изладилар. Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университетининг ўқув фаолияти бўйича проректори Людмила Панкова Россия Федерациясида муҳандислик таълимининг ривожланиши ҳақида гапирди.
“Биз янги миллий тизимни қуриш давридамиз, бу барча мамлакатлар учун очиқ ва ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, - деди у.
Ўз навбатида, “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университети қошидаги МДҲ мамлакатлари билан ишлаш маркази раҳбари Валерия Будко ядро фанида сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳақида гапирди, шунингдек, Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшларига қизиқиш борлигини таъкидлади.
МДҲ ёш парламентарийлари делегацияси Ўзбекистон депутатлари билан учрашди
© Парламентский информационный центр Законадательной палаты Олий Мажлиса РУз
“Мамлакатингизда бизнинг филиалимиз – Миллий ядро университетининг Тошкент филиали бор. Унинг талабалари фестивалда кўнгиллилар сифатида иштирок этмоқда. Биз Ўзбекистон ва бутун МДҲ ёшлари билан яқин алоқалар ўрнатмоқчимиз”, — деди Валерия Будко.
Айни пайтда Тошкентда Жаҳон ёшлар фестивали доирасида ташкил этилган МДҲ давлатлари ёшлари ўртасида шахмат турнирда 35 нафар шахматчи, жумладан, 15 нафар хорижлик иштирок этишди.
Ёшлар ва иқлим ўзгариши масалалари муҳокама қилинди – Тошкентда ушбу мавзуга бағишланган Жаҳон ёшлар фестивали доирасида БМТ конференцияси бўлиб ўтди.
Унда турли мамлакатлар ва ташкилотларнинг 120 нафар вакили, жумладан, ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори иштирок этди. Иштирокчилар орасида Бутунроссия ижтимоий ҳаракати вакили Никита Суворов ҳам бор.
Дунёдаги оғир вазият туфайли ёшлар сиёсати ва ёшлар билан илмий асосланган ишнинг ўрни кўп марта ортиб бормоқда. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитасининг Сиёсий, гуманитар ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари Халмурат Рашидов “МДҲ мамлакатларида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда илмий тадқиқотларнинг ўрни” халқаро илмий-амалий анжуманида сўзлади”
МДҲ ёш парламентарийлари делегацияси Ўзбекистон депутатлари билан учрашди
© Парламентский информационный центр Законадательной палаты Олий Мажлиса РУз
Ёшлар фестивали тадбирлари қаторида Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида миллий либослар намойиши ҳам бўлди. У ерда 200 нафардан ортиқ ёш дизайнерлар ўз ишларини намойиш этдилар. Меҳмонларга адрас, атлас ва пахта матолардан тикилган либослар коллекцияси тақдим этилди. Улар анъанавий элементларни ва замонавий мода тенденцияларини бирлаштиради.
Жаҳон ёшлар фестивали Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда. Унинг очилиш маросими Самарқандда бўлиб ўтди. “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик маркази амфитеатрида ранг-баранг шоу-дастур намойиш этилди. Маросимда 92 та давлат байроқлари кўтарилди. Фестивалда 30 июнгача давом этади.