ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) “Ҳидоя” экстремизмга қарши курашиш маркази раиси доктор Али Рошид Ал-Нуаимий бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институти фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Ташриф давомида меҳмонларга институт тарихи ҳақида батафсил маълумот берилиб, бугунги ўқув жараёнлари билан таништирилди. Меҳмонлар Қуръони карим ва тажвид ўқув курси дарс жараёнларини диққат билан кузатишди.
БАА делегацияси Тошкент ислом институтига ташриф буюрди
© ДУМ Узбекистана
Шунингдек, меҳмонлар Фатво маркази фаолияти билан танишиб, марказ мутахассислари билан мулоқот қилдилар. Ташриф якунида томонлар ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.
Меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамроҳлик қилди.
БАА делегацияси Тошкент ислом институтига ташриф буюрди
© Управление мусульман Узбекистана