ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Энергетика нуқтаи назаридан Ўзбекистон ёндашуви энг мақбул – деди Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда россиялик эксперт "Геоэнергетика.инфо" журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич.
"Ўзбекистонда инсоляция сифати ва миқдорини инобатга олган ҳолда, қуёш панеллари оптимал эканлиги аниқ, лекин айни пайтда об-ҳавога боғлиқ бўлмаган газ электр станциялари лойиҳалаштирилиб, қурилмоқда. Атом электр станциясини қуриш тўғрисида қатъий қарор қабул қилинди, катта ҳажмдаги лойиҳавий, гидроэлектростанция ва сақловчи электр станциялари қурилмоқда. Яъни биз бир турдаги генерациянинг умумий устунлигини кўрмаяпмиз. Ҳамма нарса бир вақтнинг ўзида ривожланмоқда ва бу, менимча, энг мақбул ёндашув. Агар бошқа давлатлар буни қандай қилиб тўғри қилиш ҳақида ўйласа, менимча, яхши бўлар эди", - деди Марцинкевич.
Шунингдек, эксперт Ўзбекистоннинг "Русгидро" билан режалаштирилаётган лойиҳалари ҳамда Қозоғистонда АЭС қурилиши масаласида ҳам тўхталиб ўтди.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.