ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Тошкент вақати билан бугун эрта тонгда АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ҳамда собиқ президент Доналд Трамп орасида дастлабки сайловолди дебатлар бўлиб ўтди.
Дебатлар CNN студиясида томошабинларсиз ўтказилди. Унда дастлабки сўз навбати Байденда эди. Президент қуйидагиларни айтди:
Трамни иқтисодий тартибсизликни мерос қолдиришда айблади;
Иқлим ўзгаришини инсоният учун ягона таҳдид деб атади;
У Америка аскарлари мамлакат ташқарисида ҳалок бўлмаган юз йилликдаги биринчи АҚШ президенти эканини айтди. Лекин бу нотўғри;
Трампни “омадсиз” деб атади.
Трамп, ўз навбатида, қуйидаги билдирди.
Байденни АҚШ тарихидаги энг ёмон президент деб атади ва агар сайловда у ғалаба қозонса, “АҚШдан ҳеч нарса қолмаслигини” айтди.
Байденни АҚШ тарихидаги энг ёмон президент деб атади ва агар сайловда у ғалаба қозонса, “АҚШдан ҳеч нарса қолмаслигини” айтди.
Байденни унинг даврида АҚШ жаҳон миқёсида ўз обрўсини йўқотиб, “учинчи дунё давлати”га айланганликда айблади.
Байденни Хитойдан пул олишда айблади ва уни "Манжуриялик номзод" деб атади.
У Оқ уйга расман қайтишидан олдин ҳам Украинадаги можарони ҳал қилишига ваъда берганди, бироқ Москва томонидан илгари сурилган шартларни номақбул деб атади.
Россия билан зиддиятда Украина ютқазаётганини, Байден туфайли Украина кўплаб чиройли шаҳарларини йўқотганини қайд этди.
Исроил-Фаластин можаросида Исроилга ҲАМАСни бутунлай йўқ қилиш имконини бериш керак деди.
Унинг жисмоний ҳолати аъло даражада эканига ишонтирди ва Байденга ақлий қобилият тестидан ўтишни таклиф қилди.
Дебатлардан сўнг демократлар тушкунликка тушиб қолди, деб хабар бермоқда АҚШнинг бир неча нашрлари. Чунки Байденнинг чиқиши унчалик ишончли бўлмаган. У гапларнинг охирини яхши айта олмаган. Залда мавжуд бўлмаган томошабинларга мурожаат қилган.
CNN телеканали ўтказган сўровга кўра 67% респондентлар ушбу баҳсда Трамп устунлик қилганини таъкидлашган. Фақат 33% Байденга устунлик берган.