Нима учун Ўзбекистон кичик АЭС фойдасига танлов қилмоқда? Бу саволга Sputnik Ўзбекистон мультимедиа марказида бўлиб ўтган Остона-Москва-Тошкент видеокўпригида “Ўзатом” агентлиги директори маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон атом энергетикасининг нафақат йирик, балки кичик, модуллисини ҳам ривожлантиришга ишончи комил.
“Энергия тизими ишидан келиб чиқиб, бу кичик модуллар биз учун жуда мос келади. Улар анча мослашувчан. Иш режими 120% ни ташкил қилади. Биз ҳозир қайта тикланадиган энергия, қуёш энергиясини кенг кўламда жорий этаётганимизни ҳисобга олсак, бизда энергия балансини қоплаш бўйича жуда кўп саволлар пайдо бўлади. Ҳисоб-китобларимиз шуни кўрсатадики, кичик, модулли ядро энергияси энергия тизимининг ишлаш режимига жуда муваффақиятли, жуда уйғун бўлиши мумкин”,– деди Тўхтахунов.
Батафсил – Sputnik Ўзбекистон видеосида.