ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Украина Қуролли кучлари қўмондонлари фронтнинг Харков секторига қарши ҳужумларга ўхшаш ҳаркатлар қилмоқда. Бу ҳақда ҳарбий эксперт, истеъфодаги ЛХР подполковниги Андрей Марочкога таяниб, РИА Новости хабар берди.
“Глубокое, Липци, Волчанск ва Тихое аҳоли пунктлари ҳудудларида украиналик жангарилар ҳужумкор ҳаракатларга тақлид қилган бир неча ҳолатлар қайд этилган. Бу тактика, ўз хусусиятларига кўра, бирор ҳарбий мақсад ёки бизнинг бўлинмаларни чалғитиш учун эмас, балки статистик характерга эга”, — деди у.
Марочконинг сўзларига кўра, Украина қўмондонлиги аҳамиятсиз кучлардан фойдаланган ҳолда кенг кўламли жанговар иш кўринишини яратади ва юқори раҳбарият томонидан белгиланган ҳақиқий жанговар топшириқларни бажармайди.
Айни пайтда Киев расмийлари ҳатто бундай алдовдан ҳам ўз манфаати учун фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
"Қоғоз" ҳужумлари сонининг кўпайишини Ғарб кураторлари учун ижобий тенденция сифатида кўрсатиш мумкин, деди ҳарбий эксперт.