ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон медиамарказида Марказий Осиёда атом энергетикасини ривожланишга бағишланган видеокўприк бўлиб ўтмоқда. Унда Остона, Москва ва Тошкентдан соҳа экспертлари иштирок этишди.
Иштирокчилар:
Остонадан: "Қозоғистон атом электр станциялари" ОАЖ бош директори Тимур Жантикин, Қозоғистон Энергетика вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг Энергетика ва атом саноати бўйича қўмитаси раиси Эркебулан Кожмамбeт.
Москвадан: "Геоэнергетика.инфо" журналининг бош муҳаррири Борис Марцинкeвич.
Тошкентдан: “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университети катта ўқитувчиси Қосим Тўхтохунов.
Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатларида электр энергияси танқислиги яққол кўзга ташланиб қолгани туфайли Ўзбекистонда ҳам Қозоғистонда ҳам бир неча йилдан бери АЭС қуриш масаласида жиддий муҳокамалар кетмоқда. Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича қарор умумхалқ референдуми натижаларига кўра қабул қилинади.
Ўзбекистонда қуввати 2,4 ГВт бўлган йирик АЭС қурилиши бир неча йилдан буён муҳокама қилиб келинаётган эди, лекин Россия президентининг сўнгги ташрифидан сўнг қуввати 330 МВт бўлган кам қувватли АЭС қуришга қарор қабул қилди.