TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати 2027 йилгача қуритилган кокос ёнғоғи учун импорт божхона тўловини нолга туширди, деб хабар берди комиссия матбуот хизмати.
“Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати 2027 йил 31 июлгача бўлган даврда қуритилган кокос учун импорт божхона тўловларини нолга туширишга қарор қилди”, — дейилади хабарда.
Ҳозирги вақтда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ягона божхона тарифининг кокос кукунлари учун жорий импорт божхона божи ставкаси 3 фоизни ташкил этади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб 30 календар кун ўтгандан кейин кучга киради.
ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёвнинг сўзларига кўра, ушбу чора таннархни камайтириш, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан қандолат маҳсулотлари экспортини ривожлантириш ва унинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.
У, шунингдек, табиий-иқлим шароитлари туфайли, кокос пальмалари ЕОИИ ҳудудида ўсмаслигини, шунинг учун кокос кукунларига бўлган эҳтиёж тўлиқ импорт етказиб бериш ҳисобига қопланишини эслатди.