TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик юнон-рум кураши усталари Осиё чемпионатида (ОЧ) 7 та медалга эга чиқишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Иорданияда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида юнон-рум кураши усталари баҳс олиб боришди.
“Унда полвонларимиз 3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритдилар”, — дейилади хабарда.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль: -45 кг: Умиджон Каромов, -48 кг: Ҳусниддин Абдукаримов, -55 кг: Сардор Холмурзаев.
Кумуш медаль: -51 кг: Ҳожиакбар Қўчқоров, -60 кг: Фаррух Йўлдошев, -110 кг: Саидамир Неъматов.
Бронза медаль: -92 кг: Фахрикамол Комилжонов.