TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Бу йил Саудия Арабистонидаги мусулмонларнинг Ҳаж зиёрати чоғида 1300 нафардан ортиқ зиёратчилар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Саудия Арабистони "Аль-Ихбария" телеканали орқали қироллик соғлиқни сақлаш вазири маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ҳаж вақтида 1301 нафар зиёратчи табиий сабабларга кўра вафот этган, уларнинг 83 фоиздан ортиғи рўйхатга олинмаган”, — деди у.
Вазирнинг айтишича, рўйхатга олинмаган 95 нафар бемор зиёратчи ҳамон қиролликдаги шифохоналарда даволанмоқда, улардан баъзиларини даволаниш учун пойтахт Ар-Риёдга авиация орқали олиб кетишга тўғри келган.
Ҳаж вақтида Саудия Арабистони шифокорлари томонидан жами 30 минг марта зиёратчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган, маросимлар ўтказиладиган жойларда 6,5 мингта ётоқ ўрнатилган.
Саудия Арабистонидаги Ҳаж зиёрати ҳафта охирида якунланди.
Ўтган йили Ҳаж вақтида жазирама туфайли 240 киши ҳалок бўлган, 10 мингдан ортиқ киши соғлиғи билан муаммоларга дуч келган.