TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) ветеринария фаровонлигини таъминловчи 100 дан ҳужжат қабул қилинди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
ЕИКнинг Санитария, фитосанитария ва ветеринария чора-тадбирлари департаменти томонидан ташкил этилган давра суҳбатида агросаноат мажмуасининг самарали фаолияти ва ЕОИИ божхона ҳудудининг ветеринария фаровонлиги муҳокама қилинди.
“MVC” халқаро ихтисослаштирилган савдо-саноат кўргазмаси доирасида ўтказилган йиғилиш мавзуси: Дон-Озуқа-Ветеринария-2024” – “Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага 10 йил тўлди. Ветеринария (ветеринария-санитария) чора-тадбирлари соҳасидаги миллатлараро қонун ҳужжатлар".
Иштирокчилар эътиборни Иттифоқда ветеринария препаратлари муомаласини тартибга солишга оид муаммоли масалаларга қаратди.
“10 йил давомида Комиссия ЕОИИ мамлакатлари билан биргаликда ветеринария чораларини қўллаш соҳасида агросаноат комплексининг самарали ишлашини ва Иттифоқнинг божхона ҳудудининг ветеринария фаровонлигини таъминлашга ёрдам берадиган 130 тадан ортиқ меъёрий ҳужжатларни тайёрлади ва қабул қилди”, — деди бошқарманинг ветеринария чора-тадбирлари бўлими бошлиғи Валерий Ситников.