Тошкентда ҳар йили ўтказиладиган хотира тадбири қандай ўтди?

Иштирокчилар шам ёққан ҳолатда "Улуғ Ватан" уруши қурбонларини ёд олишди.
Sputnik
Тошкентда ҳар йили ўтказиладиган хотира тадбири бўлиб ўтди. Тадбир "Улуғ Ватан" уруши бошланган фожиали санага бағишланди. Иштирокчилар шам ёққан ҳолатда "Улуғ Ватан" уруши қурбонларини ёд олишди.
Тадбир анъанага кўра Улуғ Ватан уруши бошланган кун, Хотира кунида бўлиб ўтди. Бу уруш кўплаб халқлар учун энг даҳшатли ва оғир синов бўлди.
Тошкентликлар ҳамда “Россотрудничество” вакиллари “Тошкент хотирасида” ёзуви, шунингдек, Мангу аланга ва Номаълум аскар тасвирлари туширилган 6 минг шамдан иборат композиция қўйишди.
Шу куни Тошкентдаги “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуасида Улуғ Ватан уруши бошланган кунга бағишланган гул қўйиш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.