Тошкентда Улуғ Ватан уруши бошланган кун ёдга олинди — видео

1941 йил 22 июнда фашистлар Германияси Совет Иттифоқига уруш эълон қилган. Ўша кундан бошлаб Улуғ Ватан уруши бошланган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Бугун Тошкентдаги “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуасида Улуғ Ватан уруши бошланган кунга бағишланган гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Маросимда Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов, Беларусь ва Қозоғистон элчилари, Тошкентдаги Рус уйи вакиллари ва бошқалар иштирок этди.
Шунингдек, бугун мажмуа ҳудудида ҳар йили ўтказиладиган “Хотира шами” акцияси ҳам бўлиб ўтади.