Матбуот маркази

Ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари Россияда қайси йўналишларда малака оширади?

Бизнинг барча мутахассисларимиз рус тилини яхши билишади ва улар бу билимларни қўшимча тил тўсиқларисиз эгаллашлари мумкин, дейди Отабеков.
Sputnik
“Россия Федерацияси президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида икки давлатнинг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланганига гувоҳ бўлдик. Санитария осойишталигини таъминлаш учун Ўзбекистон ҳудудида етарлича малакали тиббиёт ходимлари бўлиши керак. Шу боис ушбу меморандумда биз мутахассисларимиз Россия Федерациясининг етакчи институтларида таҳсил олишига келишиб олдик”, - деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков.
Таъкидланишича, булар эпидемиология, санитария, сув таъминоти, шаҳар, санитария шифокорлари ҳамда лаборатория фанлари, вирусология, бактериологик ва ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассислардир.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Матбуот маркази
Ўзбекистонда Россия мобил лабораторияларига талаб юқори — Отабеков