Хорижга ишга кетувчилар керакли касбларни қандай ўрганишмоқда — видео

Бу ерда электр ва газ пайвандчиси, сантехника устаси, электромонтажчи, кранчи каби талабгир касблар ўргатилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Тошкент вилоятида йил бошидан буён 2 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари хорижда ишлаш учун керакли мутахассисликларни ўрганишмоқда.
Машғулотлар мономарказларда, нодавлат таълим муассасаларида ва қурилиш мутахассисларини тайёрлаш марказларида олиб борилмоқда.

Айни пайтда бу ерда электр ва газ пайвандчиси, сантехника устаси, электромонтажчи, кранчи каби талабгир касблар ўргатилмоқда. Ўқув курслари 3,5 ойдан 6 ойгача давом этади. Ўқувчилар орасида нафақат эркаклар, балки хотин-қизлар ҳам бор.

Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.