Матбуот маркази

Ўзбекистонда Россия мобил лабораторияларига талаб юқори — Отабеков

Маълум қилинишича, сўнгги пайтда 6 та мобил лаборатория мажмуаси олинган.
Sputnik
Роспотребнадзорнинг хавфли инфекцияларни аниқлаш бўйича мобил лабораториялари Ўзбекистонда бир қатор дастурларни амалга ошириш учун талабга эга. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Ушбу кўчма лабораториялардан фойдаланилади, уларнинг ҳеч бири бўш қолмайди. Бунинг учун мутахассислар бор, тест тизимлар бор”, — деди Отабеков Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хавфли инфекцияларни аниқлаш учун Россия мобил лабораторияларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳақидаги саволга жавобан.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.