ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Агар Россия банкининг лицензияси бекор қилинса, ушбу банкда ҳисоб рақами ёки депозити бўлган ЕОИИ фуқаролари суғурта тўлови олишлари мумкин бўлади.
Россия банкларидаги омонатлар "Омонатларни суғурталаш агентлиги" (АСВ) давлат корпорацияси томонидан кафолатланади.
Россия банкларидаги омонатлар "Омонатларни суғурталаш агентлиги" (АСВ) давлат корпорацияси томонидан кафолатланади.
️Компенсация максимал миқдори — ҳар бир омонатчи учун 1,4 миллион рублни ташкил қилади.
Баъзи ҳолларда - 10 миллион рубль — кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш ёки умумий қурилишда иштирок этиш учун очилган махсус "эскроу ҳисоб рақамлари учун.
Суғурта товон пули Россия рублида тўланади. Агар омонат чет эл валютасида очилган бўлса — суғурта Россия банкининг курси бўйича ҳисобланади.
Аризаларни АСВ сайти ёки Давлат хизматлари порталидан (“Госуслуги”) орқали электрон шаклда юбориш мумкин.
Маблағлар аризада кўрсатилган банк реквизитлари ёки МИР картаcига ариза топширилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмай ўтказилади.
Агар инвестор Россиядан ташқарида жойлашган бўлса ва электрон шаклда тўлов учун ариза топшира олмаса, уни шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда ИИВга почта орқали юбориши мумкин.