TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган VI BRIKS ўйинларининг еттинчи куни Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли ўтди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қайд этилишича, кун давомида атлетлар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришга эришишди.
"Еттинчи кундан сўнг Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин, 13 та кумуш ва 21 та бронза медаллари билан Россия, Беларусь ва Хитой жамоаларидан сўнг умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди", — дейилади хабарда.
7-й день Игр БРИКС в городе Казань прошёл плодотворно для делегации Узбекистана.
© НОК
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль: Артур Гулиев (каное, 200 метр)
Кумуш медаль: Нигина Собирова (аёллар кураши, -62 кг)
Бронза медаль: Дилфуза Аимбетова (аёллар кураши, -59 кг), Динора Рустамова (аёллар кураши, -65 кг), Светлана Оқназарова (аёллар кураши, -72 кг).