Ўзбекистонлик спортчилар BRIKS ўйинларида навбатдаги медалларни қўлга киритишди

Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 5 та кумуш медали қўшилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар VI BRIKS ўйинларида яна 5 та кумуш медалини қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган VI BRIKS ўйинларида навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 5 та кумуш медали қўшилди. Барча медаллар эркин курашчилар томонидан қўлга киритилди.
Кумуш медаль олганлар:
Нодирбек Жуманазаров (эркин кураш, -57 кг)
Сардор Рўзимов (эркин кураш, -61 кг)
Бегижон Қўлдошев (эркин кураш, -70 кг)
Бобур Исломов (эркин кураш, -86 кг)
Рустам Шодиев (эркин кураш, -97 кг)
Олтинчи кунги беллашувлардан кейин Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 12 та кумуш ва 18 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Россия, Беларусь, Хитой ва Эрондан сўнг бешинчи ўринда кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозондаги VI БРИКС ўйинлари 12-23 июнь кунлари бўлиб ўтади. Жами 90 та жамоа иштирок этаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси 23 та спорт турида 249 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.