Ўзбекистон Беларуснинг стандартлаштириш соҳасидаги тажрибасига қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Беларусь Стандартлаштириш давлат қўмитаси билан ҳамкорлик қилмоқчи.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Беларусь Стандартлаштириш давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди, дея хабар берди қўмита матбуот хизмати.
Беларусь Давлат стандарти раиси Елена Моргунова ва Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Беларусь Стандартлаштириш давлат қўмитаси билан ҳамкорлик қилмоқчи.
Тадбир давомида техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва давлат назорати йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик нуқталари белгиланди.
"Натижада Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Беларусь Республикаси Стандартлаштириш давлат қўмитаси ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди", — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Беларусь Стандартлаштириш давлат қўмитаси билан ҳамкорлик қилмоқчи.
Ҳужжат йигирмадан ортиқ тадбирни ўз ичига олади.

“Ўзбекистонлик ҳамкасблар учун стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ишини ташкил этиш, давлат бозор назорати, мутахассисларнинг малакасини оширишда Беларусь тажрибаси алоҳида қизиқиш уйғотади”, — дея қайд этилган хабарда.

Учрашувлар 2024 йил 20-21 июнь кунлари Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгашнинг 65-йиғилиши арафасида бўлиб ўтмоқда.